Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: «Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш» лойиҳаси бўйича Бошқарув Қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

«Ўзбекнефтгаз»: «Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш» лойиҳаси бўйича Бошқарув Қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида видеоалоқа тизими орқали «Ўзбекнефтгаз» АЖ «ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш» лойиҳаси Бошқарув Қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида Бошқарув қўмитаси «E&Y» маслаҳатчиси томонидан лойиҳанинг 2- ва 3-босқичлари доирасида ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини таҳлил қилиш ва уларнинг кўзланган моделини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган ишлар натижаларини тасдиқлади.

Хусусан, ишлаб чиқаришни режалаштириш, товар ва материаллар билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш, жиҳозлардан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш соҳасидаги мавжуд амалиёт ва меъёрий-услубий ҳужжатларни таҳлил қилиш натижалари кўриб чиқилди.

«E&Y» маслаҳатчиси, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларининг бошқа алоқадор жараёнлар билан интеграциясини ўз ичига олган элементлар бўйича схемаларни ҳам ўзида акс эттирувчи кўзланган («to be») жараёнлар модели тавсифини тақдим этди.

Ишлаб чиқаришни режалаштириш, товар ва материалларни режалаштириш ва етказиб бериш, хизмат кўрсатиш, жиҳозлардан фойдаланиш ва таъмирлаш соҳасида меъёрий-услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

Бошқарув қўмитаси Лойиҳа 4-босқичи «Жараёнларнинг кўзланган моделини амалга оширишда иштирок этадиган ходимларни ўқитиш» доирасидаги ишларни бошлашни маъқуллади.

«E&Y» маслаҳатчиси «Корхонанинг операцион самарадорлиги индексларини ҳисоблаш методикаси ва амалиёти» ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналарида ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишда янги ёндашувлар» мавзулари бўйича ўқув дастурларини тақдим этди.

Учрашув якунларига кўра, Бошқарув қўмитаси ишчи гуруҳга жараёнларнинг кўзланган моделини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларни тезлаштириш тўғрисида кўрсатма берди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг