Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзметкомбинат» AЖга янги раҳбар тайинланди

«Ўзметкомбинат» AЖга янги раҳбар тайинланди

Рашид Пирматов.

Бугун «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Бош вазир A. Арипов иштирок этди. Бу ҳақида «Ўзметкомбинат» AЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мажлисда ташкилий масала кўрилган. «Ўзметкомбинат» AЖ Кузатув кенгаши кўп йиллар давомида жамиятда фаолият юритиб келган Рашид Пирматовни акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига тасдиқлаган.

Дилшод Aҳмедов эса комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятининг аввалги раҳбари Сергей Вьюненко сентябр ойида вафот этгани хабар қилинганди. Ўтган бир неча ойлар давомида Жаҳонгир Мустафаев бошқарув раиси вазифасини бажариб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг