Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзмиллийбанкнинг Наманган вилоят филиалида қандай қулайликлар бор?

Ўзмиллийбанкнинг Наманган вилоят филиалида қандай қулайликлар бор?

Ўтган ҳафта Ўзмиллийбанк томонидан Наманган вилояти бўйлаб пресс-тур ташкил этилди. Дастлабки манзил — Ўзмиллийбанк Наманган вилоят филиали бўлди.

Мазкур филиал, шу кунга қадар Наманган вилоятининг турли ҳудудларида фаолият юритиб келмоқда. Жумладан, Наманган, Уйчи, Учқўрғон ва Чортоқ туманларида Банкнинг 4 та филиали хизмат кўрсатиб келаётган бўлса, Косонсой, Чуст ва Тўрақўрғон туманларида 3 та Банк хизматлари марказлари (БХМ) аҳолига сифатли банк хизматларини тақдим этмоқда.

Мазкур филиаллар ва БХМлар томонидан ажратилган кредитлар ҳисобидан Наманган вилоятида катта майдонларда интенсив боғлар, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат курсатиш марказлари, умумий овкатланиш масканлари ташкил топди. Умумий маънода охирги уч йилда вилоятда 30 дан ошиқ йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари молиялаштирилди.

Ўзмиллийбанк Наманган вилояти филиали томонидан молиялаштирилган лойиҳалар натижасида вилоятда 1500 дан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланган.

Филиалда жами 26 мингга яқин хизмат кўрсатилади. Шундан 14 мингдан зиёд жисмоний шахслар бўлса, 11 мингдан кўпроқ мижоз юридик шахслар ҳисобланади.

Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 21 та банкомат, 18 та инфокиоска, 2253 та савдо терминаллари дислокация қилинган.

Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш мақсадида шахар ҳудудида 4 та валюта айирбошлаш шахобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи 1 та автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шахобчаси (банкомат) шахар ва туман фуқароларига ҳамда ташриф буюрган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.

Банкнинг филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида аҳамият қаратилган. Банк мижозларининг 21 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, он-лайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверсион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг