Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБ билан «яшил» молиялаштириш воситаларини жорий этишни муҳокама қилди

Ўзсаноатқурилишбанк ЕТТБ билан «яшил» молиялаштириш воситаларини жорий этишни муҳокама қилди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк Ахборот хизмати

Ўзсаноатқурилишбанкда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Молиявий институтлар гуруҳи бошқарувчи директори Ф.Малиж бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув қўшма лойиҳаларни амалга ошириш доирасида илгари эришилган натижаларнинг мантиқий давомидир.

Учрашув давомида молиявий институтлар ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолатига доир долзарб масалалар ҳамда ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди.
Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришнинг «яшил» инструментларини жорий этиш соҳасидаги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Кун тартиби доирасида томонлар Ўзсаноатқурилишбанк тизимида молия институтини халқаро стандартларга мувофиқ трансформация қилиш бўйича олиб борилаётган ишларга доир масалалари ҳам муҳокама этди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар келгусидаги ўзаро муносабатлар режалари борасида фикр алмашди ва биргаликдаги ташаббусларни имплементация қилиш учун навбатдаги қадамлар белгиланди.

Маълумот учун: Ўзсаноатқурилишбанк ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг фаол босқичи 2019 йилда бошланди ва бугунга қадар кичик ва ўрта бизнес вакиллари ташаббусларини қўллаб-қувватлашга оид бир неча қўшма лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, савдони молиялаштириш, банк мижозларининг экспорт-импорт амалиётларини молиялаштириш, ЕТТБ кредит кафолатлари билан тасдиқловчи банк сифатида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, ЕТТБ ғазначилик амалиётларини такомиллаштириш, активлар ва пассивларни бошқариш, шунингдек, Ўзсаноатқурилишбанк ходимларининг малакасини ошириш ва мижозларининг молиявий саводхонлигини юксалтириш жараёнларида иштирок этади.

Банк Ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг