Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк» мижозларга тушликсиз хизмат кўрсатади

«Ўзсаноатқурилишбанк» мижозларга тушликсиз хизмат кўрсатади

Фото: «Халқ сўзи»

Мамлакатимиздаги банк-молия муассасалари ичида «Ўзсаноатқурилишбанк» биринчилардан бўлиб, мижозларга тезкор, сифатли ва қулай бўлган хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида тушликсиз фаолият кўрсатиш тизимига ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашри хабар бермоқда.

Эндиликда мижозлар ушбу банк орқали белгилаган иш соати вақтида ҳеч қандай тўсиқларсиз бемалол банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

Маълумки, сўнгги пайтларда юртимизда тадбиркорликка бўлган қизиқиш янада кучайди. Чунки ўтган қисқа вақт мобайнида кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, бизнес фаолиятини бошлаш истагидагилар ташаббуси ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. «Ўзсаноатқурилишбанк» жорий этган бу янгилик ҳам мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадига қаратилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг