Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пенсия тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Пенсия тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Фото: Xabar.uz

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (889-сон. 21.10.2019 йил). Бу ҳақда адлия вазирлиги каналида маълумот берилган.

Қарорга мувофиқ, фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг 10 га яқин қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, банд шахсларга иш стажи давлат солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган:

— 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари;

— 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – ягона ижтимоий тўлов тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланади.

Ҳозирга қадар фақат Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномалар бўйича белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг