Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Поп туманида «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш маркази» ишга туширилди

Поп туманида «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш маркази» ишга туширилди

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

Кеча, 27 март куни Наманган вилояти Поп туманида аҳолини тадбиркорликка йўналтиришга кўмаклашувчи «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш маркази» ишга туширилди. Бу ҳақда Халқ банки ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу марказ очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тохиржон Раҳмонов, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Аюбхон Камолов ҳамда бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

Айтиш лозимки, Поп туманида иш бошлаган мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 7 март куниқабул қилинган «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»гиҚарори ижроси доирасидаакциядорлик тижорат Халқ банкининг молиявий кўмагида ташкил этилди.

Дарҳақиқат, ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилмоқда.

Шу билан бирга, аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этмоқда.

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

Аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Поп туманида ташкил этилган «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш маркази» ҳам ҳудудда кўплаб янги иш ўринлари яратилишига замин яратади.

Таъкидлаш лозимки, Поп туманидаги тижорат банклари томонидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури ижросини таъминлаш мақсадидабир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун Поп туманида мавжуд 77 тамаҳалла фуқаролар йиғинига бириктирилган банк ходимлариҳар бир хонадонга кириб, тадбиркорлик билан шуғилланиш ниятидаги фуқаролар рўйхати шакллантирилмоқда. Айни пайтгача ўрганишлар натижасида 2 мингдан ортиқ хонадон эгалари 28.0 млрд. сўмликдан ортиқ имтиёзли кредит олиш истагини билдирган. 

Қолган хонадонларда эса ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Поп туманидаги «Нилуфар Барҳаёт» фермер хўжалиги томонидан Қозоғистон давлатидан жами 15 минг бош наслли қўй олиб келиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар ушбу фермер хўжаликка дастлабки босқичда 1200 бош наслли қўй олиб келиш учун АТ Халқ банки 120 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиб берилди.

Биргина март ойи давомида Поп туманидаги тижорат банклари томонидан 283 та лойиҳага 4 млрд 413 млн. сўмлик кредитлар ажратилди. Бунинг натижасида Поп тумани бўйича 300 га яқин янги ишчи ўрни яратилди.

Фото: Халқ банки ахборот хизмати

Ушбу марказ очилиш маросими доирасида тумандаги тарбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Маълумот учун: «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг