Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент фармони билан инвестициялар ва ташқи савдо вазири тайинланди

Президент фармони билан инвестициялар ва ташқи савдо вазири тайинланди

Жамшид Ходжаев Президентнинг тегишли фармони билан Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.

Тайинловдан олдин Жамшид Ходжаев Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбарлик қилиб келган. Ушбу лавозимдан олдин у 2017 йилдан 2019 йилгача ташқи савдо вазири бўлиб ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ходжаев номзоди 16 июл куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг