Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда йўқотишларга йўл қўйилаётганини танқид қилди

Президент истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда йўқотишларга йўл қўйилаётганини танқид қилди

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

25 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тизимида геология-қидирув ва қазиб олиш ишлари самарадорлиги, ёқилғи материаллари билан ички эҳтиёжни таъминлашнинг аҳволи, тизимдаги истиқболли вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда газ тақсимлаш тизими жисмонан эскиргани ва истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришда йўқотишларга йўл қўйилаётгани танқид қилинди.

Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда юқори ва ўрта босимли газ тақсимот тизимини ривожлантириш, автотранспортларни газга ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш маданиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Нефть-газ соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг кредит рейтингини аниқлаш ишларини жадаллаштириш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича зарур ҳужжатлар қабул қилиш ва белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг