Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент: Нима учун «Лукойл» билан тузилган битимда миллий манфаат ҳисобга олинмаган?

Президент: Нима учун «Лукойл» билан тузилган битимда миллий манфаат ҳисобга олинмаган?

Фото: Аъло Абдуллаев / ЎзА

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг «Лукойл» олдида 600 млн доллар қарзи мавжудлигини тан олди ва нима учун маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битимни имзолашда миллий манфаатлар ҳисобга олинмаганини сўради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 июнь куни Сенатда нутқ қилар экан, «Лукойл» компаниясидан 600 млн доллар миқдорида қарз борлигини тан олди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири.

Reuters агентлиги март ойида Ўзбекистон «Лукойл"дан 2018 йилда газ етказиб бергани учун қарздор бўлиб қолгани ҳақида хабар қилган эди. Компания Ўзбекистонда Қандим-Ховузак-Шоди-Қўнғирот ва Жануби-Шарқий Ҳисор лойиҳаларида маҳсулотларни бўлиб олиш шарти билан иш олиб бормоқда. Лойиҳаларда ишлаб чиқарилган газ асосан Хитойга етказиб берилади.

600 млн долларлик қарз Ўзбекистон бир қисм газни ички бозорга олиб қолгани сабабли вужудга келган, маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги келишувда эса қазиб олинаётган барча газ экспорт қилиниши кўзда тутилган. «Ўзбекнефтгаз» ўша вақтда ҳеч қандай изоҳ бермаган эди.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бугунги кунда «Лукойл»дан ички бозорга сотиш учун 146 доллардан газ харид қилиб, уни аҳолига 40 доллардан сотмоқда. Ҳар бир минг куб метр ўртасидаги 100 долларлик фарқ 600 млн долларлик қарзни пайдо қилган.

Президент нима учун маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги битимда миллий манфаатлар ҳисобга олинмагани ҳақида савол берди.

Аввалроқ давлат раҳбари нефть-газ соҳасидаги коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар қилиб, Устюрт газ-кимё мажмуаси учун қандайдир амалдор 80 млн доллар пора олганини таъкидлаб ўтган эди.

«Прайм» агентлиги маълумотларига кўра, мартда «Лукойл» Ўзбекистон билан Қандим лойиҳасидан йилига 5 млрд куб метргача газни ички бозор учун экспорт нетбэкига 12,5 фоизлик чегирма билан етказиб беришга келишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг