Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: «Одамлар ҳозиргидек даромади билан ҳам тўқ, фаровон яшашига имкон бўлсин» (фото)

Президент: «Одамлар ҳозиргидек даромади билан ҳам тўқ, фаровон яшашига имкон бўлсин» (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Қува туманига ташрифи чоғида Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, туячилик, картошкачилик, лимончилик тармоқларини ривожлантириш, агрологистика маркази ташкил этиш, ер ўлчаш, сувдан унумли фойдаланиш ва бошқа лойиҳалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

«Бу тармоқлар халқимизнинг ризқи манбаи. Мақсадимиз — маҳсулот етиштиришни кўпайтириш ҳисобидан озиқ-овқат товарлари нархини арзонлаштириш. Одамлар ҳозиргидек даромади билан ҳам тўқ, фаровон яшашга имкони бўлсин», деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз тадбиркор ва мутахассислар билан суҳбатлашди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш, уларни сақлаш, қадоқлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг