Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Ўзбекистон тарихида ҳали бўлмаган инвестиция ҳақида гапирди

Президент Ўзбекистон тарихида ҳали бўлмаган инвестиция ҳақида гапирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Айни дақиқаларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.

Xabar.uz мухбирининг маълум қилишича, давлат раҳбари нутқи давомида энергетика соҳасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

«Ҳозир айтмоқчи бўлаётган гапларимга алоҳида эътибор беришингизни сўрайман. Биз Ўзбекистон тарихида илк марта энергетика соҳасига хусусий секторни жалб этдик. Бунақаси аввал бўлмаган, илгари фақат давлат пули сарфланар эди.

Энергетика соҳасида тарихимизда биринчи марта хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди.

Уларнинг умумий қиймати 2 млрд доллар бўлиб, 2700 Мегаватт қувватга эга», — деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг