Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент қарори: Тикув-трикотаж мажмуаларида 80 минг янги иш ўрни яратилади

Президент қарори: Тикув-трикотаж мажмуаларида 80 минг янги иш ўрни яратилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, республикада тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуалар яратилади.

Мазкур мажмуалар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо корхоналарга ёки тикув-трикотажга ихтисослашган тадбиркорларга 5 йилга, 10 фоиздан ошмаган ставкада лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага берилади.

Тижорат банклари мажмуаларда тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлаш учун қисқа муддатли кредитлар ажратади.

Шунингдек, мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар 2022 йил 1 январгача қуйидагилардан озод этилди:

  • тайёр тикув-трикотаж мажмуалари ижарага берилган кунгача фойда ва мол-мулк солиғидан;
  • республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан.

«Ўзпахтасаноат» АЖга таркибига кирувчи тикув-трикотаж корхоналарига биржа орқали пахтани сотиб олиш ҳуқуқи берилди.

Мажмуаларда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобидан жами 80 минг 880 та янги иш ўрни яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг