Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: «Сўрғил конининг тендеридан ким қанча еганини яхши биламан!»

Президент: «Сўрғил конининг тендеридан ким қанча еганини яхши биламан!»

Фото: «Uzex.uz»

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Республикси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашяпти. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, қурилишларга номзод ташкилотларни тендер орқали саралаш тизимини қаттиқ танқид қилди.

«Ўзбекистонда адолат бор, ишонч бор, тендер йўқ! Энди қурилишлар тендер орқали тақсимланмайди. Бу коррупция-ку! Халқаро тендерлар ҳам ўйин. Масалан, Сўрғилнинг тендеридан ким қанча еганини мен яхши биламан», деб айтган Ўзбекистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилнинг феврал ойида «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ва Корея компаниялари консорциуми тенг асосда Сўрғил кони базасида «Устюрт ГКМ»ни қуриш учун «UZ-KOR GAS CHEMICAL» ҚК ташкил этган эдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг