Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Тошкент металлургия заводи қурилиши билан танишди

Президент Тошкент металлургия заводи қурилиши билан танишди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Йирик саноат корхоналари мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Тошкент вилояти Зангиота туманида барпо этилаётган Тошкент металлургия заводи шулардан бири, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 август куни ушбу корхона  қурилиши  билан танишди.

Лойиҳа қиймати 286,7 миллион евролик мазкур корхонага Италия, Германия, Австрия, Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган илғор ва замонавий ускуналар келтирилади. Бу ерда автомобиль кузовлари ва маиший техника учун металл листлар, металл черепицалар, профнастил ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Тўлиқ қувватда туширилгач, корхонада йилига 500 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади, 700 га яқин иш ўрни яратилади.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Президентимиз 2017 йил февраль ойида  ушбу корхона  қурилиши лойиҳаси билан танишиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган эди. Ўтган вақт мобайнида бу ерда кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Завод биноси конструкцияси қуриб битказилди.

Шавкат Мирзиёев қурилишнинг бориши билан танишди. Заводнинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрнига тўхталиб, бу ерда ишлайдиган мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг