Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентлар Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмасида (фото)

Президентлар Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмасида (фото)

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган ушбу кўргазма билан танишди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этилмоқда. 

Президентимизга мазкур корхоналар ҳақида сўзлаб берилди. Давлатимиз раҳбари маҳсулотларнинг сифати билан қизиқди, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашди.

Ташқи савдо ва иқтисодиёт маҳкамаларига экспорт-импорт алоқаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Саноат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг