Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамашида 20 миллион евролик қурилиш моллари заводи қурилади

Қамашида 20 миллион евролик қурилиш моллари заводи қурилади

Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес форуми доирасида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Ойбек Шагазатов ҳамда «Матанат А» компанияси вице-президент Майс Гасимов томонидан шартнома имзоланди. Унга кўра, «Матанат А» компанияси томонидан Қамаши туманига 20 миллион евролик тўғридан-тўғри сармоя киритилиб, қуруқ қурилиш аралашмалари, гипс буюмлари, гипс блоклари ва панеллари ишлаб чиқарадиган замонавий завод барпо этилади.

«Матанат А» компанияси цемент ва гипс асосидаги қуруқ қурилиш аралашмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган минтақадаги етакчи тузилмаларидан бири саналади. Озарбайжонда экологик тоза ва зарарли бўлмаган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш борасида илғор.

Caption

Компания замонавий ускуна ва технологияларнинг инновацион турлари билан жиҳозланган.

Шунингдек, ушбу нуфузли муассаса Европанинг қатор давлатлари, жумладан, Россия ва Туркияда ҳам қатор корхона ва заводларга эгалик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг