Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мамлакатда бизнес фаолиятни яхшилаш бўйича қандай таклифларингиз бор?

Мамлакатда бизнес фаолиятни яхшилаш бўйича қандай таклифларингиз бор?

Фото: «БМТТД»

Жаҳон банкининг «Doing Business-2018» рейтинг кўрсаткичи мамлакатимизда бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини баҳолаб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси 190 та мамлакат орасидан 74-ўринни эгаллаганлиги маълум қилди.

Бу кўрсаткич «Doing Business-2017» ҳисоботидаги ўринга нисбатан ижобийроқ бўлcа-да, жойлардаги айрим шарт-шароитлар яхшиланиши кераклигини билдиради.

Шу мақсадда, БМТ Тараққиёт Дастури Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда мамлакатимизда бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини аниқлаш мақсадида тадбиркорлар ўртасида сўровнома ташкилаштирди.

Сўровнома мамлакат ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юз бераётган муаммо ва тўсиқларни аниқлаб олиш мақсадида тузилган.

Ушбу сўровнома натижалари асосида Ўзбекистон Республикасида бизнес юритиш муҳитини яхшилаш мақсадида ҳукумат, масъул вазирлик ва идоралар, давлат органлари учун тавсиялар ишлаб чиқилади.

Ўзбекистонда бизнес фаолиятини юритаётган тадбиркорлар ушбу сўровномада иштирок этишга таклиф этилади. Сизнинг изоҳларингиз ва таклифларингиз  Ўзбекистон Республикасида бизнес фаолиятини юритишнинг шарт-шароитларини яхшилашга ёрдам беради, дейилади БМТ Тараққиёт Дастури томонидан тарқатилган хабарда.

Ўзбек тилидаги сўровнома: https://goo.gl/forms/vXUxxzqrllC0SWCL2

Рус тилидаги сўровнома: https://goo.gl/forms/yr2DzzD1fkWOeJH22

Инглиз тилидаги сўровнома: https://goo.gl/forms/PVdpTj5WABNCXqxg2

Сўровнома 1 апрелгача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг