Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Акциядорлик йиғилишларида масофадан қатнашиш ва овоз бериш имкони пайдо бўлади

Акциядорлик йиғилишларида масофадан қатнашиш ва овоз бериш имкони пайдо бўлади

Фото: «Кvarts»

Бугун «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш ва акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Тараққиёт стратегияси» маркази канали хабар берди.

Унга кўра, 2018 йилнинг 1 июлидан эммиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилувини давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризани кўриб чиқиш муддати 30 кундан 20 кунга қисқартирилмоқда. Шунингдек, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг чораклик ва йиллик ҳисоботлари ҳамда муҳим фактлари Корпоратив маълумотлар ягона порталида марказлашган тарзда эълон қилинади.

Бундан ташқари, 2018 йилнинг 1 августидан акциядорлик жамиятининг умумий йиғилишларида масофадан иштирок этиш ва овоз бериш имкони яратилиши керак. Бунда, акция эгаси веб-сайтда Ўзбекистон Республикаси ахборот техгологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ўрнатилган талабларни бажарган ҳолда электрон бюллетень шаклини тўлдириш орқали қарорлар қабул қилиш юзасидан ўз овозини бериши мумкин бўлади.

Ҳужжат лойиҳаси юзасидан фикр ва таклифларни 2018 йилнинг 8 апрелига қадар regulation.gov.uz порталида билдириш мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг