Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон ёз давомида Ўзбекистонга 500 млн кВт/соат электр энергиясини экспорт қилади

Қирғизистон ёз давомида Ўзбекистонга 500 млн кВт/соат электр энергиясини экспорт қилади

Фото:«Zamin.uz»

Қирғизистон Ўзбекистонга ёзги электр энергиясини экспорт қилишни давом эттиради. Бу ҳақида ушбу мамлакат «Электрические станции» ОАЖ матбуот хизматига асосланиб «Ҳалқ сўзи» хабар берди.

Маълум қилинишича, Қирғизистон Республикасининг сув-энергетика ресурсларидан ушбу давлат метеорология маркази маълумотларини инобатга олган ҳолда оқилона фойдаланиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси билан яхши қўшничилик муносабатлари доирасида электр энергиясини ёзги мавсумда етказиб бериш бўйича ўзаро келишувга эришилган.

«Электрические станции» ОАЖ (Қирғизистон) ва «Ўзбекэнерго» АЖ (Ўзбекистон) ўртасидаги шартномага мувофиқ, бугун электр энергияси экспорти 2018 йил август ойига қадар давом этади.

Белгиланган муддатда 500 миллион киловатт-соат электр энергияси узатилади. Бунда ҳар бир киловатт-соат учун нарх, Марказий Осиё бозорида қабул қилинганидек, 2 центдан белгиланди.

Қайд этилишича, Токтогул сув омборидаги сув ҳажми 2018 йилда электр энергиясини экспорт қилиш имконини беради.

Суткалик етказиб бериш ҳажми томонларнинг техник имкониятлари ва юқоридаги сув омборидаги сув ҳажмига қараб ўзгартирилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг