Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия молия вазирлиги илк марта вазирларнинг ойлик маошлари ҳақида маълумот берди

Россия молия вазирлиги илк марта вазирларнинг ойлик маошлари ҳақида маълумот берди

Фото: «Городской репортер»

Россия Федерацияси Молия вазирлиги давлат органлари, шу жумладан, вазирларнинг ўртача ойлик маошлари тўғрисида биринчи марта маълумот берди. Энг катта ойлик маошни 2016 йилда Молия вазири Антон Силуанов олган. Яъни у ойига 1,7 миллион рублни қўлга киритган.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги раҳбари эса 1,3 млн. рубл, энегретика вазири эса 1,2 миллион рубл атрофида ойлик маоши олган. Миллиондан кам бўлган иш ҳақига 2016 йилда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги (954 минг рубл) ва саноат вазири (921 минг рубл) эга бўлган.

Молия вазирлигининг очиқ маълумотларида, мудофаа вазирлиги, ички ишлар вазирлиги, федерал хавфсизлик хизмати, ташқи разведка хизмати, Россия президентининг маошларига аниқлик киритилмаган.

Октябр ойида давлат раҳбари Владимир Путин юқори давлат органлари мансабдорлари, шунингдек, ўзининг ҳам ойлигини 10 фоизга қисқартирган эди. Шу боис, у 2016 йилда 8,8 миллион рубл ойлик маош олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг