Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилоятининг бешта туманида солиқ инспекцияси раҳбарлари ўзгарди

Самарқанд вилоятининг бешта туманида солиқ инспекцияси раҳбарлари ўзгарди

Фото:«Xabar.uz»

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Оқдарё, Жомбой, Нарпай ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига асосланиб «ЎзА» хабар бермоқда.

Шу пайтгача Пайариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Аҳмедов Асатулла Бердалиевич Пастдарғом тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Оқдарё тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари бўлган Ҳамроев Ғолибжон Эгамқулович шу туман давлат солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди.

Оқдарё тумани солиқ инспекцияси собиқ бошлиғи Бурҳонов Ғайрат Баҳодирович эса Жомбой тумани давлат солиқ инспекциясига бошлиғи лавозимига тайинланди.

Пайариқ тумани давлат солиқ инспекциясига шу пайтгача мазкур туманда инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган Туропов Шерзод Арибович бошлиқ бўлди.

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекциясида фаолият олиб борган Назаров Муҳиддин Назарович Нарпай тумани давлат солиқ инспекциясига  бошлиқ этиб тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг