Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди (фото)

Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС  қурилиши бошланди (фото)

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги «Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Сирдарё вилоятида»ги Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди.

Мазкур ГЭСни қурилиши пойдевори учун биринчи ғишт қўйилди. Қурилиш ишларига тамал тоши қўйишда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Маҳаммад Атаханов ва бўлим бошлиқлари ҳамда қурилиш ташкилоти «To`palang HPD irrigation systems» унитар корхонаси раҳбари ва қурувчилари иштирок этди.

Маълумот учун, Сардоба сув омбори 2009-2017 йиллар мобайнида Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган бўлиб, сув омборининг ҳажми 930 млн. м3 ни ташкил этади. Сув омборининг баландлиги 28,8 метрга тенг.

«Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 2020-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 21,3 млн. еврога тенг.

Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган. Инвестиция лойиҳаси Россия Федерациясининг «Росэксимбанки» томонидан тўғридан-тўғри  ҳорижий кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, Россия Федерацияси томонидан бош пудратчи сифатида «Силовые машины – ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт» компанияси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилиб, 19,2 млн. евро эквивалентига тенг шартнома имзоланган.

Шунингдек, 3,7 млн. евро эквивалентидаги ўз маблағлари билан «Ўзбекгидроэнерго» АЖ иштирок этади.

 Шу ўринда ГЭСнинг ўрнатилган умумий қуввати 10,7 МВтга тенг. ГЭСда 5,35 МВтгдан иборат иккита гидроагрегат ўрнатилиши режалаштирилган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 41,1 кВт.соатга тенг.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 1-сон қурилиш дирекцияси унитар корхонаси инвестиция лойиҳасининг буюртмачи ва ижро этувчиси ҳисобланади.

Ҳозирги кунда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимида 41 та гидроэлектростанция ҳамда 1 та шамол энергетик қурилмаси фаолият юритиб келмоқда.

Ҳозирги кунда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 19 та  инвестицион лойиҳалари асосида иш олиб борилмоқда.

2020 йилда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ўз олдига  катта марраларни, ишлаб чиқаришда юқори энергетик самарадорликка эришиш йўлида янада баланд чўққиларни забт этишни мақсад қилиб қўйган, биргина 2020 йилининг ўзида 7 инвестицион лойиҳа асосида 8 объект топширилиши кўзда тутилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг