Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шанхайда Ўзбекистон инвестиция ва савдо маркази очилди

Шанхайда Ўзбекистон инвестиция ва савдо маркази очилди

© Getty Images / NurPhoto

Янги марказ Ўзбекистоннинг иқтисодий ва экспорт салоҳиятини тарғиб этиш, шунингдек, Ўзбекистон–Хитой ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга хизмат қилади

Шанхайда Ўзбекистон инвестициялар ва савдони рағбатлантириш марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги.

Тадбирда Шанхай халқаро савдо зонаси ва Тзянсу провинцияси, Савдо-саноат палатаси вакиллари ҳамда 60 дан ортиқ маҳаллий компания раҳбарлари иштирок этди.

Марказнинг асосий вазифаси — Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий ва экспорт салоҳияти ҳақида маълумот бериш, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш учун амалий майдон яратишдан иборат.

Тадбирда мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги, саноат, “яшил” энергетика, фармацевтика ва IT соҳаларидаги имкониятлар ҳамда хорижий инвесторлар учун яратилган солиқ ва божхона енгилликлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритаётган хитойлик ишбилармонлар ўз тажрибаси ва мамлакатдаги қулай бизнес муҳити ҳақида фикр алмашдилар.

Маросим якунида иштирокчилар истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилди ва саволларга жавоб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг