Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Ерни ҳам, бинони ҳам сотамиз. Тадбиркор келажакка ишониши керак»

Шавкат Мирзиёев: «Ерни ҳам, бинони ҳам сотамиз. Тадбиркор келажакка ишониши керак»

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Бугун, 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.

Президент қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш масаласига ҳам тўхталди.

Фото: «Тараққиёт стратегияси» маркази

Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда урбанизация даражаси 40 фоизга ҳам етмайди. Агар зарур чоралар кўрилмаса, яқин йилларда бу кўрсаткич янада пасайиши мумкин. Шу боис мамлакатда урбанизациялаш даражаси 2030 йилгача 60 фоизга етказиш бўйича чоралар кўрилиши кераклиги таъкидланди. Бош вазир Абдулла Ариповга бу бўйича шахсан масъул бўлади.

«Буни қандай амалга оширамиз? Буни бош вазир билан кўп муҳокама қилганмиз. Қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун жамғарма тузилади. Бинолар ва иншоотлар, ер сотувидан тушадиган пул шу жамғармага тушади. Ҳозир тадбиркор ўзи қурган иншоот жойлашган ер унга тегишли бўлмагани учун келажагига ишонолмайди. Ерни ҳам, бинони ҳам сотамиз. Тадбиркор келажакка ишониши керак», — деди Президент.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг