Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев эртага Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган форумда қатнашади

Шавкат Мирзиёев эртага Сеул шаҳрида бўлиб ўтадиган форумда қатнашади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси президенти Мун Чже Иннинг таклифига биноан 30 октябрь куни Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир кун тартибидан коронавирус пандемияси оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш ва халқаро шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий сиёсатнинг энг долзарб масалалари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларига тўхталиб ўтади.

Форум ишида Ўзбекистон ва Жанубий Корея етакчилари билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Мўғулистон президентлари ва бошқалар иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг