Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Нукусда йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев Нукусда йиғилиш ўтказди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Қорақалпоғистон иқтисодиётини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Инвестиция муҳити яхшилангани, зарур шарт-шароитлар яратилгани натижасида кейинги икки йилда Қорақалпоғистон ялпи ҳудудий маҳсулотида саноатнинг улуши 36 фоиздан 41 фоизга ошгани қайд этилди.

Ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар самарасида уларнинг сони йил бошидаги 460 тадан 1 минг 480 нафарга кўпайгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари кўпроқ иш ўринлари яратиш, бунинг учун янги корхоналар ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

2019-2020 йилларда Қорақалпоғистонда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича 1 минг 18 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу мақсадлар учун 11 триллион сўм, жумладан, 895 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар йўналтириш режалаштирилган.

Масалан, келгуси йили Қораўзак туманида Жанубий Корея билан ҳамкорликда йилига 3,4 миллион тонна цемент ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланади. Мўйноқ туманида балиқни консервалаш, Тахиатош туманида маккажўхорини қайта ишлаш ва қоғоз ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади.

Эслутиб ўтамиз, Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган ушбу учрашувда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари ташкил этилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг