Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Тошкентга ҳеч қачон бунча пул берилмаган»

Шавкат Мирзиёев: «Тошкентга ҳеч қачон бунча пул берилмаган»

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Шайхонтоҳур тумани иқтисодиётини ривожлантириш, уй-жой-коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатимизда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун республика бюджетидан етарли маблағ ажратилмоқда. Прогноздан ошган солиқ тушумлари маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилиб, уларни сарфлаш бўйича маҳаллий ҳокимликларга кенг ваколатлар берилмоқда.

Масалан, жорий йилда Тошкент шаҳрида прогнозга нисбатан 2 триллион сўмга кўп солиқ тушиб, маҳаллий бюджетда 1,5 триллион сўми қолиши кутилмоқда. Бу 2017 йилга нисбатан 10 баробар кўпдир.

«Тошкентга ҳеч қачон бунча пул берилмаган. Биз нега 1,5 триллион сўмни шаҳарнинг ўзида қолдиряпмиз? Тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун, одамларнинг маиший шароитларини яхшилаш, уй-жойлар, боғчалар қуриш, иш ўринлари яратиш учун. Энди жойлардаги раҳбарлар ҳам ўзини қийнаши, садоқат билан ишлаши керак. Четдан келиб ҳеч ким ҳеч қачон қилиб бермайди», — деди Президентимиз.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев бугун, 10 август куни Бунёдкор кўчасидаги янги кўприкни очиб берди. Тошкентда ёзувчилар учун қурилган янги уйларни бориб кўрди. Шунингдек, тадбиркорларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Сўнг, Абдулла Қодирий боғида бўлиб, бу ерда адибнинг муҳташам ҳайкалини ўрнатиш, боғни бошқалардан ажралиб турадиган қилиб қуриш, адиб яшаган даврни акс эттириш зарурлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг