Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига борди

Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманига борди

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, тадбиркорларнинг истиқболли режалари билан танишмоқда. Бу ҳақда президентнинг матбот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбарига Тошкент шаҳрининг 2018-2019 йиллардаги инвестиция салоҳиятига оид маълумотлар тақдим этилди. Унга кўра, шу икки йилда пойтахтимизда 417 та лойиҳа амалга оширилиши, бунинг натижасида 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Жумладан, Юнусобод туманида 2019 йилда 38 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг иқтисодий имкониятлари кенглиги, пойтахтимиз барча соҳаларда намуна бўлиши кераклигини таъкидлади. Жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажмини янада ошириш, янги корхоналар ташкил этиш ва солиқ тушумини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг