Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Швейцария компанияси Тошкентда 1000 ўринли концерт зали ва беш юлдузли меҳмонхона қуриши мумкин

Швейцария компанияси Тошкентда 1000 ўринли концерт зали ва беш юлдузли меҳмонхона қуриши мумкин

«Mabetex Group» компанияси томонидан ўз лойиҳаси асосида қурилган Остона опера театри.

Фото: «Mabetex Group»

Швейцариянинг «Mabetex Group» компанияси вакиллари Тошкент шаҳар ҳокими билан учрашдилар. Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик, архитектура ва қурилиш ишлари юзасидан фикр алмашдилар. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.

Томонлар ўзаро мулоқот чоғида Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган ва келгусида режалаштирилаётган янги лойиҳалар тўғрисида сўз юритди. Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимининг таклифини маъқуллаб, Африм Поколли бир ярим ой муддатда минг томошабинга мўлжалланган кўп функцияли концерт зали ҳамда беш юлдузлик меҳмонхона лойиҳасини ташқи ва ички кўриниши мужассам бўлган тақдимотини ўтказишга ваъда берди. 

Швейцариянинг «Mabetex Group» компанияси 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозиргача дунёнинг ўндан зиёд мамлакатларида ўз лойиҳалари билан иштирок этиб келмоқда. Компаниянинг асосий иш тартибида катта иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, архетектура қўлланмаларини жорий қилиш ва улар устида ишлашдан иборат.

Маълумот сифатида келтириш мумкинки, «Mabetex Group» компанияси Олмаота шаҳридаги кўпаб йирик иншоотларни, жумладан Остона опера театрини ҳам ўз лойиҳалари асосида қурган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг