Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарё вилояти ҳокимига инвестиция бўйича ўринбосар тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимига инвестиция бўйича ўринбосар тайинланди

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Мадиримов Данияр Маматсалиевич Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Данияр Мадиримов 1979 йил 20 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти – олий. Оилали 4 нафар фарзанди бор.

Бунга қадар у 2019 йил 29 январдан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Металлургия, машинасозлик, электротехника тармоқларида, геология ва енгил саноат соҳаларида инвестиция сиёсатини юритиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг