Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Солиқчиларнинг ойлиги оширилади

Солиқчиларнинг ойлиги оширилади

Фото: «Xabar.uz»

Адлия вазирлиги томонидан қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш мақсадида навбатдаги «Адлия ахбороти» номли брифинг ташкил этилди.

Брифингда Президентнинг 5 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 6 та қарори, 3 та идоравий-норматив ҳужжатнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 22 июндаги «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, 2018 йил 26 июндаги «Илғор фермер», «Меҳнаткаш деҳқон», «Намунали томорқачи» кўкрак нишонларини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича қисқача маълумот берилди.

Масалан, Президентнинг 2018 йил 22 июндаги «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ОИВ инфекциясини профилактика ва диагностика қилиш, уни даволаш бўйича тиббий-ижтимоий ёрдамни кенгайтиришнинг асосий йўналишлари белгиланиб, ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича комплекс тадбирлар режаси тасдиқланди.

Президентнинг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2019 йил 1 январдан давлат солиқ хизмати органлари хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун ягона солиқ тўловини, ягона ер солиғини, юридик шахслардан ер солиғини, шунингдек, банк айланмалари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, бошқа ташқи манбалар асосида декларация қилинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш тарзида солиқ тўловчиларга сервис хизматлари кўрсатиши ҳамда ҳисобланган солиқлар суммаси ҳақида солиқ тўловчининг «шахсий кабинети» орқали хабарнома юбориши белгиланди.

Қарорга мувофиқ Давлат солиқ қўмитасининг «Республика ахборот-маслаҳат маркази» ва «Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази» давлат унитар корхоналари негизида «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонасини унинг ҳудудий марказларини тузган ҳолда ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Шунингдек, Солиқ академияси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги малака ошириш маркази этиб қайта ташкил қилинди.

2018 йил 1 августдан маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш фаолиятини моддий рағбатлантириш ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 баравар оширилган миқдорда қўлланиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг