Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талабалар турар жойини қуриш учун субсидия берилади

Талабалар турар жойини қуриш учун субсидия берилади

Фото: Xabar.uz

Ҳукумат қарори (239-сон, 06.05.2022 й.) билан Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, талабалар турар жойларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий шерикка бериладиган субсидия талабалар турар жойини қуриш лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади.

Бунда лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлар ўртасида тендер ўтказилади.

Низомга кўра, давлат хусусий шерикчилик тўғрисидаги битим давлат хусусий шерикчилик лойиҳаларининг реестрига киритилганидан сўнг хусусий шерик давлат шеригига субсидия ажратиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

Давлат шериги аризани 3 иш куни ичида (қўшимча ўрганиш учун – 10 иш куни ичида) ўрганиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юборади.

Вазирлик тақдим этилган аризани 5 иш кунида ўрганиб чиқиб, субсидия бериш учун давлат шериги билан субсидия ажратиш юзасидан шартнома имзолайди.

Хусусий шерикка талабар ётоқхонасини қуриш учун 2 иш куни ичида давлат шериги томонидан биринчи босқичда объект умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.

Кейинги босқичларда бажарилган ишлар далолатномаси имзоланган кундан 3 иш куни ичида бажарилган ишнинг 50 фоизи миқдорида, биринчи босқичда ажратилган маблағларни инобатга олган ҳолда субсидия ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг