Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Текстил корхонасида ишлаш учун нима керак бўлади?

Текстил корхонасида ишлаш учун нима керак бўлади?

Чўлдаги шаҳар битди, одамлар уйларига кирмоқда. Сардоба сув омбори тошқинидан зарар кўрганлар учун шаҳарсозликнинг сўнгги намуналарига кўра кўпқаватли уйлар қурилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу уйларда истиқомат қиладиганлар янги маҳалланинг шундай ёнгинасида қурилган трикотаж фабрикасида ишлаши кўзда тутилган.

Дўстлик маҳалласидаги «Сардоба Оқсарой текстиль» фабрикаси роппа-роса 120 кун деганда қуриб битказилди. Ҳозирда ушбу корхонада мослашиш жараёни кетмоқда — ходимлар ўқитиляпти ва амалиёт ўталяпти. Шу билан бирга маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни ҳам бошланган. Насиб қилса корхона январдан тўлиқ қувват билан ишга тушиши кутилмоқда.

«Сардоба Оқсарой текстиль» 550 кишини иш билан таъминланиши кўзда тутилган. Ҳозирда 220 ходим қисқа муддатли ўқув курсини битириб, меҳнат фаолиятини бошлаган. Қолганлар эса йил охирига қадар ишга тушишга тайёр бўлишади. Ўшанда корхона йилига 1,4 млн.дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариши кўзда тутилган.

Корхонада ходимларни тайёрлаш ўзига ҳос усулда йўлга қўйилган. Хатто умрида тикув машинаси ёнига йўламаган одам ҳам бир ойда моҳир тикувчига айланади, қолади. Янги келганлар 15 кун ўқишади ва 15 кун корхонанинг ўзида амалиёт ўташади. Бунинг учун ойлик 600 минг сўм маош ҳам берилади.

Дилдора Бойсариева мана шундай тайёргарлик курсидан ўтган ходимлардан бири. У ўтган ҳафта ўқув жараёнини тўлиқ тугатди ва тўлақонли ходим сифатида иш бошлади. Уйи ҳам узоқ эмас, шундай йўлнинг у томонига ўтса, кўп қаватли уйлардан иборат маҳалласи бошланади. Бу ерда умумий ҳисобда 5 қаватли уйлардан 37 та қурилди. Хонадонларнинг умумий сони эса 1480 тадан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг