Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда хорижга пул ўтказишдаги чекловлар камайтирилди

Тожикистонда хорижга пул ўтказишдаги чекловлар камайтирилди

Фото: «Avesta.Tj»

«Тожикистон миллий банки хорижга пул ўтказиш борасида аввал жорий қилинган чекловларни камайтирди», — деб хабар бермоқда «Tnews.uz». Эндиликда Тожикистон фуқаролари хорижга бир кунда 10 минг АҚШ долларигача жўнатишлари мумкин. Авваллари пул ўтказмалари 3 минг долларгача эди.

Душанбедаги «Эсхат» банки вакили Анвар Сатторовнинг 5 апрел куни айтишича, 204-йўриқномага ўзгартиш киритилганидан сўнг мана шу имкониятлар пайдо бўлган. «Авваллари фуқаролар бир кунда хорижга 27 минг сомоний юборишлари мумкин эди. Эндиликда 87,5 минг сомонийгача юбориш имконияти пайдо бўлди», — дейди Анвар Сатторов.

Анвар Сатторовнинг сўзларига қараганда, фуқаролар пулни сомонийда ўтказишлари мумкин, банк эса сомонийни конвертация қилади ва қабул қилувчилар пулни керакли валютада олади. 10 минг доллардан кўп бўлган пулни ўтказиш учун банк ҳисоби очилиши керак, бошқа холатларда бунинг зарурияти йўқ.

Тожикистон миллий банкининг ўз номини ошкор қилишни истамаган вакилининг хабар қилишича, хорижга банк ўтказмаларининг чеклови ўтган йили банк тизимида муаммо пайдо бўлганидан сўнг жорий қилинган эди. «Мамлакатимиздаги иккита йирик банк инқирозга учради ва шу тариқа биз чет элга пул чиқиб кетишига йўл қўймасликка ҳаракат қилдик», — дейди банкдаги манба.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг