Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эксперимент сифатида ҳар ҳафта инвестор куни ташкил этади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эксперимент сифатида ҳар ҳафта инвестор куни ташкил этади

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ 2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича эксперимент ўтказилиши белгиланди.

Фармон билан эксперимент ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкалари ажратиш, давлат мулки объектларини реализация қилиш ва ижарага бериш бўйича қарорларини қабул қилиш учун кичик саноат зоналари дирекцияси функцияларини хусусий бошқарувчи ташкилотларга бериш масаласини келишиш ва маъқуллаш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Эксперимент доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафта инвестор куни ўтказилиши жорий этилди.

Шунингдек, Фармонга кўра фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини ўз балансида сақловчилар Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўров жўнатган вақтдан кейин бир ой муддатда объектдан самарали фойдаланиш таклифларнинг тақдим этилмаганлиги фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини инвестиция келишуви асосида реализация қилиш ёки бериш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш учун асос бўлади.

2018 йил 1 октябрдан:

  • автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинди;
  • автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматлари солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берадиган видеокузатув ва автомототранспорт воситалари кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш тизими билан жиҳозланганда амалга оширилади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Райҳон кўчасида жойлашган 101,64 гектар майдонда «Индустриал парк» кичик саноат зонасини ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг