Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 8 қаватли бино сотувга қўйилди

Тошкентда 8 қаватли бино сотувга қўйилди

Фото: «Spot»

«Бунёдкор» метро бекати яқинида жойлашган саккиз қаватли бино бошланғич баҳоси 15 млрд сўм миқдорида аукционга қўйилди, деб хабар берди «Spot».

«E-ijro auktsion» сайтида келтирилган маълумотга кўра, бинода 119 та хона мавжуд.

Ижро ҳужжатининг санаси — 2017 йил, октябрь. Ижрочи — Миробод тумани Мажбурий ижро бюроси.

Манзили Ислом Каримов, 16А-уй сифатида кўрсатилган ушбу бинода аввал Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жойлашган эди.

Буюртмалар 15 майга қадар қабул қилинади, аукцион 17 май куни ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Газета корпуси» номи билан машҳур бўлган бино сотувга қўйилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг