Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 8500 АҚШ долларини 68 млн. 850 минг сўмга сотаётган саррофлар қўлга олинди

Тошкентда 8500 АҚШ долларини 68 млн. 850 минг сўмга сотаётган саррофлар қўлга олинди

Фото: Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳудудида тунгги вақтда ўтказилган мазкур тезкор тадбир давомида фуқаролар Ш.Б. ҳамда П.Х. харидорга 8500 АҚШ долларини «қора бозор» курсида 8100 сўмдан ҳисоблаб, жами 68 млн. 850 минг сўмга сотишаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати

Хабарда қайд этилишича, тезкор тадбир қўмитанинг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан ўтказилган. навбатдаги давомида ана шундай шахсларнинг қинғир қилмиши фош қилинди. Ашёвий далил сифатида олинган 8500 АҚШ доллари ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. «Текширув жараёнлари давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг