Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Agro Food Forum-2018» халқаро анжумани бошланди (фото)

Тошкентда «Agro Food Forum-2018» халқаро анжумани бошланди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун пойтахтимиздаги «Зарқайнар» либослар уйи галереясида «Agro Food Forum-2018» халқаро анжумани бошланди.

Фото: «Xabar.uz»

Учинчи бор ўтказилаётган ушбу халқаро анжуманнинг мақсади — мева, сабзавот ва полиз маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш ҳамда тезкор музлатиш ускуналарини ўрнатиш, улардан фойдаланиш сирлари ҳақида маълумот беришдан иборат.

Анжуманда «Ўзбекозиқовқатсаноатхолдинг» компанияси раҳбарлари, маҳаллий ва халқаро корхоналар вакиллари, тадбиркорлар, соҳа мутахассислари, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Фото: «Xabar.uz»

Форумни «Ўзбекозиқовқатсаноатхолдинг» компанияси раиси Тоҳир Жалилов очиб берди. У халқаро форум нафақат маҳаллий тадбиркорлар, балки халқаро корхоналар вакиллари учун ҳам фойдали бўлишини таъкидлади.

Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида иш бошлаган «Chiliuz» компаниясининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Фото: «Xabar.uz»

Шундан сўнг «Chiliuz» раҳбари Фурқат Баҳромов компания фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Маҳаллий ва халқаро корхоналар вакиллари ўз фаолияти ҳақида маълумот бердилар.

Фото: «Xabar.uz»

Айтиш керакки, тадбир давомида энг сўнгги инновацион технологиялар билан яқиндан танишиш мақсадида кўргазма ҳам ташкил этилади. Кўргазма 6 апрелга қадар давом этади.

Фаррух Алиев олган суратлар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг