Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп америкаликларни иш билан таъминлаш учун хорижга қурол сотиш ҳажмини оширмоқчи

Трамп америкаликларни иш билан таъминлаш учун хорижга қурол сотиш ҳажмини оширмоқчи

Доналд Трамп

Фото: Рамблер/новости

Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп маъмурияти яқин келажакда қурол экспорти ҳажмини оширган ҳолда «Америкачасини сотиб ол» режасини амалга оширишни бошлашни режалаштирмоқда. Давлат раҳбари ўзининг сайлов бўйича берган ваъдасини амалга оширишни истайди, хусусан, бошқа давлатлар билан савдо камомадини қисқартириш ва америкаликлар учун иш ўринларини кўпайтиришни амалга ошириш мақсадида. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Трамп феврал ойида «бутун федерал ҳукумат»ни ўз ичига олган экспорт қоидаларини юмшатишга қаратилган ёндашувни эълон қилиш ниятида. Бу эса хорижий давлатлар учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва учувчисиз самолётлардан тортиб жанговар ҳарбий кемалар ҳамда артиллерия воситаларигача сотиб олишни осонлаштиради. Шу билан бирга, маъмуриятнинг бундай қарорга келишига жаҳон бозорида, хусусан, қурол ишлаб чиқарувчи давлатлар — Хитой ва Россия билан рақобат кучайиб бораётгани ҳам сабаб бўлган.

Қурол-аслаҳа савдоси қоидаларининг юмшатилиши, НАТОдан ташқаридаги АҚШ иттифоқчилари учун кўп миллиард долларлик битимлар ва кўплаб иш ўринларини яратишга ҳам олиб келади. Агентлик таъкидлаганидек, Давлат департаменти ва Пентагон ушбу келишувларни тузишда янада фаол иштирок этишни «Lockheed Martin» ва «Boeing» каби корпорацияларга топширади.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг