Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуруқ картошка пюресини экспорт қилишга рухсат берилди

Қуруқ картошка пюресини экспорт қилишга рухсат берилди

Фото:«ICTSD»

«Тошкент вилоятида замонавий картошкачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳудудида «Bo'stonliq kartoshkachilik markazi» МЧЖ, «Solanuz» МЧЖ, «Agrover-urug'chilik» МЧЖ, «Vernatural» МЧЖ ва «Sof tabiat agro» МЧЖ негизида истеъмолга йўналтирилган картошка ишлаб чиқариш ва чуқур қайта ишлаш бўйича агросаноат кластери ташкил этилади.

Қарор билан агрокластер фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди.

Жумладан, агрокластер уруғлик картошка етиштиради, уни вируссиз in vitro технологияси асосида кўпайтиради.

Уруғлик картошкани сертификатлаш бўйича тарифлар барча жисмоний ва юридик шахсларга ҳар бир тоннаси учун БҲМнинг 2 фоизи (4460 сўм)ни ташкил этади.

Қарор билан тадбиркорлик субъектлари томонидан республикада ишлаб чиқарилган қуруқ картошка пюреси экспортини амалга оширишга рухсат берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг