Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

6 ойда уй-жой бозоридаги нархлар қанчага қимматлагани маълум қилинди

6 ойда уй-жой бозоридаги нархлар қанчага қимматлагани маълум қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил 1-ярим йиллигида кўчмас мулк бозорида ҳолат қандай ўзгаргани юзасидан шарҳини эълон қилди.

Таҳлил натижаларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистонда 26 минг дона кўчмас мулк олди-сотди шартномалари расмийлаштирилиб, кўчмас мулк бозорида савдо ҳажми 6 фоиз (119 минг)га ўсган.

Шунингдек, 2022 йилнинг 1-ярмида иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари 7,1 фоизга ўсди (1-чоракда 1 фоиз ўсиш, 2-чоракда 6 фоиз ўсиш).

Ҳудудлар кесимида жорий йилнинг 1-ярмида уй-жой кўчмас мулк нархларининг энг катта ўсиш суръатлари Тошкент (15,6 фоиз), Навоий (15 фоиз), Сурхондарё (13,3 фоиз) ва Сирдарё (11,5 фоиз) вилоятларида кузатилган, Наманган (-13,3 фоиз) ва Самарқанд (-1,3 фоиз) вилоятларида уй-жой нархлари пасайган.

Йил бошидан буён Тошкент шаҳри иккиламчи уй-жой бозорида нархлар 11,3 фоизга ошди (биринчи чоракда 6,5 фоизга; иккинчи чоракда 4,3 фоиз га ўсган). Шу билан бирга, уй-жой нархининг ўсиши барча туманларда қайд этилди, энг катта ўсиш Мирзо-Улуғбек (18,7 фоиз), Яккасарой (16 фоиз) ва Яшнобод (14,3 фоиз) туманларида кузатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг