Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Валюта бозори эркинлашишининг яна бир нафи: банкларга нақд пул топширилиши салкам икки баробарга ошди

Валюта бозори эркинлашишининг яна бир нафи: банкларга нақд пул топширилиши салкам икки баробарга ошди

Нақд пул омонатлари ҳам ошди.

Фото: «Kapitalbank»

Ўзбекистонда валюта бозорининг эркинлаштирилиши нақд ва нақдсиз пул ўртасидаги тафовутга ва ишлаб чиқарувчилардан товарларни нақд пулсиз сотиб олишдаги мавжуд муаммоларга барҳам берди. Бу ҳақида Марказий банк шарҳида маълум қилинди.

Бунинг натижасида савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги субъектлар томонидан нақд пулларни банк кассаларига топшириш ҳолати сентябрь ойидан бошлаб сезиларли даражада кўпайган.

Шунингдек, импорт билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга хорижий валютани сотиб олиш имкониятини яратилиши уларнинг нақд пул тушумларини банк кассаларига топширилишини рағбатлантирмоқда.

Хусусан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан январь-июнь ойларида банк кассаларига ойига ўртача 187 млрд. сўм нақд пул топширилган бўлса, шундан 43 млрд. сўми (23 фоизи) қайтариб олинган.

Сентябрь ойидан бошлаб якка тадбиркорларнинг банк кассаларидан олаётган нақд пуллари ҳажми ўзгармаган ҳолда топширилган нақд пуллари ойига ўртача 329,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу январь-июнь ойларида ўртача бир ойга нисбатан 142 млрд. сўмга (76 фоиз) ошди.

Шунингдек, 2017 йил январь-июнь ойларида аҳоли томонидан банкларга ойига ўртача 350 млрд. сўм миқдоридаги нақд пуллар омонатларга қўйилган бўлиб, унинг 212 млрд. сўми (61 фоизи) шартномада кўрсатилган муддатларда қайтариб олинган ва 138 млрд. сўми банк ҳисобварақларида қолган.

Октябрь-декабрь ойларида эса ойига ўртача 562 млрд. сўм миқдорида нақд пуллар топширилган бўлиб, шундан 246 млрд. сўми (44 фоизи) қайтариб олинган ва 316 млрд. сўми банк ҳисобварақларида қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг