Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вилоят ҳокимларига янги ваколатлар берилди

Вилоят ҳокимларига янги ваколатлар берилди

Фото: crimea-news.com

Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ 2019 йилнинг 1 апрелига қадар давлат объектлари ва ерларга бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади.

Эксперимент доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • бўш турган давлат объектларини 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда (кейинги ҳар бир қадам 1 млн сўмдан) электрон аукцион орқали сотиш;
  • ерлар ва бўш турган давлат объектларини инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда аукцион ўтказмасдан сотиш;
  • суғорилмайдиган ерлар тоифасига кирадиган ерлардан 50 йилга фойдаланиш ҳуқуқини инвестициявий (камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар юкланган ҳолда сотиш;
  • автомобиль йўлларига туташ ҳудудлардаги ҳар қандай ерларни йўлбўйи ва туристик инфратузилма объектларини қуриш учун электрон аукцион орқали сотиш;
  • савдо-кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тунги вақтда чеклашга йўл қўйилмайдиган ҳудудларни ташкил этиш.

Ерларни сотишдан тушган маблағлар ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қуватлаш йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг