Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки Бош офиси учун янги бино қурилиши бўйича танлов эълон қилди

Халқ банки Бош офиси учун янги бино қурилиши бўйича танлов эълон қилди

Фото: «Xabar.uz»

Танлов мақсади: Халқ банки Бош офиси учун янги бино қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан лойиҳачи ташкилотлари ўртасида танлов эълон қилади.

  1. Амалга ошириш муддати: 20 кун
  2. Буюртмачи: Акциядорлик тижорат Халқ банки.
    Буюртмачи манзили: 100096, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 46-уй.
  3. Лойиҳани молиялаштириш: Банк ўз маблағлари ҳисобидан.
  4. Қуйидаги ташкилотлар танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди:

4.1. Қайта ташкил топиш, тугалланиш ва банкротлик ҳолатида бўлган;

4.2. Белгиланган муддатда танловда иштирок этиш учун зарур ҳужжатларини тақдим этмаган;

4.3.Буюртмачи билан аввал тузилган шартномалар бўйича олинган мажбуриятларни керакли тарзда бажармаган ташкилотлар.

  1. Танлов иштирокчилари қуйидаги талабларга жавоб беришлари шарт:

5.1. III тоифа (категория) махсус лицензияга эга бўлиши;

5.2. Кўп қаватли бинолар (7 этаждан юқори)ни лойиҳалаш бўйича тажрибага эга бўлиши;

5.3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан тажрибага эга бўлиши лозим;

5.4. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича зарур бўлган мутахассисларга эга бўлиши лозим;

5.5. Шартнома тузиш юзасидан фуқаролик муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга, тажрибали ва ишончли бўлишлари шарт.

  1. Танлов иштирокчиси ташкилот ҳақида алоҳида, нархлари бўйича алоҳида конвертда хужжатларни тақдим этиши шарт:

6.1. Биринчи конвертда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

- Танловда иштирок этиш учун ариза хати(иловадаги 1-шаклга кўра);

- Даъвогарнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлари нусхаси;

- Ташкилот тўғрисидаги умумий маълумот (иловадаги 2-шаклга кўра);

- давлат руйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

- лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лицензия нусхаси;

- ташкилот томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ташкилотлар рўйхати;

- шунингдек, 5.1,5.2, 5.3, 5.4 ва 5.5-бандлар бўйича асослантирувчи ҳужжатлар.

6.2.  Иккинчи конвертда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

       - Молиявий тижорий таклиф(иловадаги 3-шаклга мувофиқ).

  1. Танлов таклифи доирасида тақдим қилинадиган барча ҳужжатлар тўлиқ тўлдирилиши, танлов иштирокчисининг ваколатли вакили томонидан имзоланган бўлиши, барча ҳужжатлар тикилган, номерланган ва танлов иштирокчисининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
  2. Танлов ҳужжатлари бир нусхада муҳрланган ва танлов иштирокчисининг ваколатли вакили томонидан имзоланган икки қаватли конвертда тақдим қилиниши керак. Имзолаш ва муҳрлаш конверт елимланган жойида бажарилиши лозим. Ташқи конвертда Ишчи органнинг номи, манзили, танлов предмети, танлов иштирокчисининг тўлиқ номи келтирилади.
  3. Танлов иштирокчиси ҳужжатларни тўлиқ ва белгиланган тартибда тақдим этмаган ҳолатда Танлов комиссияси ушбу иштирокчини танловда иштирок этишга йўл қўймасликка ҳақли.

10.Танловда қатнашиш бўйича қўшимча ҳужжатларни – Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 46-уй ёки  акциядорлик тижорат Халқ банкига телефон бўйича мурожаат қилишлари мумкин(иловадаги 4-шаклга мувофиқ).

Телефон: (94) 610-55-75 Эргашев Одил,  (71) 268-97-01 Кан Анатолий Сергеевич.
e-mail: marketing@xb.uz

  1. Танловда иштирокчиларнинг таклифлари 2018 йил 30 июлга қадар қабул қилинади.
  2. Ушбу танловга оид қўшимча маълумотларни ушбу манзилдан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг