Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банки энг юқори фоизли омонат турини таклиф этди

Халқ банки энг юқори фоизли омонат турини таклиф этди

Жамғармангизни сандиқда ёки банкнинг кам фоизли омонатларида сақлаш вақти ўтди. Чунки Халқ банки томонидан қулай ва даромадли бўлган беш турдаги янги омонат турлари халқимиз фаровонлиги учун амалиётга жорий этилди.

Мисол учун «Exclusive-2» номли янги омонат турига 18 ойга йиллик 23 фоиз таклиф этилмоқда. Бу айни пайтда юртимиздаги тижорат банклари томонидан омонатчиларга таклиф этилаётган энг даромадли таклиф бўлиб,  ушбу омонатга пул маблағлари нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда  жойлаштириш ҳамда омонат қолдиғига қўшимча бадал қўшиш имконини беради. Омонат бўйича ҳисобланган фоизлар ойма-ой тўлаб берилади.

13 ойга йиллик 22 фоиз

Агарда «Exclusive-2» омонат туридаги 18 ойлик муддат Сизнинг режаларингизга  мос келмаса, унда омонатнинг «Exclusive» турига 13 ойга йиллик 22 фоиз таклиф этилади. Асосийси, омонатларингизни ўзингизга мос таклифларда эркин тасарруф этишингиз мумкин.

«Болалар хазинаси» – фарзандлар келажаги учун ғамхурлик

Янгидан жорий этилган омонатлардан яна бири «Болалар хазинаси» бўлиб, энди сиз фарзандингизни 7 ёшлигиданоқ унинг келажаги учун пул жамғариб бориш имконига эгасиз.

Яъни ушбу омонатга миллий валютадаги маблағингиз ҳеч бир қўшимча шартларсиз фарзандингиз 18 ёшга тўлгунга қадар йиллик 18 фоиздан кўпайиб боради. Омонатчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) олгандан сўнг хазинасини ўзи истаган усулда олиб кетиши мумкин.

Caption

«Оптимал»ми ёки «Юксалиш»? Ўзингиз танланг!

Кўпчилик ойлик маоши ва қўшимча даромадларидан йиғиб, турар жой харид қилишни, уй қуришни, автомобил сотиб олишни ёки тўй қилишни режа қилади. Улар учун бир ёки икки йил узоқ муддат.

Буни ҳисобга олган ҳолда Халқ банки қисқа муддатли «Оптимал» ҳамда  «Юксалиш» номли янги омонат турларини таклиф этмоқда. Яъни «Оптимал»га атиги олти ойга пул қуйиб, йиллик 16 фоиз, «Юксалиш»га эса тўққиз ойга йиллик 17 фоиз қўшимча даромадга эга бўласиз.

Ўзингизга маъқул омонатга сармоя жойлаш учун эса доимий яшаш ҳудудингиздаги банк филиалига боришингиз мумкин.

Унутманг, Халқ банкидаги омонатларингиз Давлат томонидан кафолатланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг