Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки филиалида мижозларга халқаро стандартлар асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди

Халқ банки филиалида мижозларга халқаро стандартлар асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди

Фото: «Xabar.uz» / Фаррух Алиев

Акциядорлик тижорат Халқ банки аҳолига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида мавжуд бинолар замонавий кўринишда таъмирлаш билан бирга мижозларга қулай шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш тизимини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, кадрлар малакасини ошириш бўйича зарурий чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Хусусан, яқинда банкнинг Тошкент шаҳар Чилонзор ва Тошкент вилоят Юқори Чирчиқ филиаллари тўлиқ қайтадан таъмирланди. Учтепа филиалида мижозларга тезкор ва сифатли банк хизматлари кўрсатиш халқаро стандартлар асосида йўлга қўйилди.

Банк биносига кираверишдаги милиция пости ўрнига, мижозларга маслаҳат берувчи «Ресепшн» хизмати ташкил этилган. Бу ерда банк мутахассиси мижозларга маслаҳатлар беради, саволларга жавоб қайтаради. Шунингдек, мижозларга тез ва қулай хизмат кўрсатиш учун халқаро стандартларидан келиб чиқиб, «Фронт офис» ва «Бэк офис»лардан иборат банк хизматлари маркази ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда, ортиқча оворагарчиликларга, кети узилмайдиган навбатларга ва тушунмовчиликларга чек қўйилади.

Бугунги кунда Халқ банки Учтепа филиали томонидан қарийб 10 300 нафар мижозга, 30 000 дан ортиқ пенсионерга сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

— Президентимиз томонидан имзоланган «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига муофиқ банк хизматлари маркази ташкил этилгандан сўнг, бир неча муаммоларга ижобий ечим топилди, — дейди чакана хизматлари бўлими бошлиғи Улуғбек Тўраев. — Яъни авваллари банкка келган мижозларга банк хизматлари кўрсатиш алоҳида хоналарда ташкил этилганлиги учун мижозлар кўп вақт навбат кутиб қолшишларига, турли бўлимларда ортиқча вақт сарфланишига тўғри келган. Бугунги кунда янги ташкил этилган «Фронт офис»да аҳоли ва тадбиркорлар учун барча банк хизматларини 1 та жойда кўрсатилиши эришилди. Бунинг натижасида хизмат кўрсатиш сифати ошди, мижознинг сарфлайдиган вақти камайди ва ўз навбатида иш унумдорлиги деярли 2 баробарга ошди.

Мазкур банк томонидан мижозларга онлайн банк хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳам яратилган. Яъни, мижоз ўз ҳисобварағидаги маблағлари бўйича операцияларни банкка бормасдан истаган вақтда интернет орқали бажариши, уларнинг ҳолати, маблағнинг келиб тушиши, тўловларнинг акс этишига доир маълумотларни олиши мумкин.

— Мен авваллари банкга иш билан келганимда 1 соатгача навбат кутиб, 3-4 та хоналарга кириб чиқишга мажбур бўлар эдим, — дейди банкнинг доимий мизози Бобур Сатторов. – Ҳозирда мени хурсанд қилган жиҳати банкка киришим билан банк маслаҳатчи ходими кутиб олиши, битта банк ходими томонидан барча муаммоларим бир жойни ўзида ечилётгани ҳамда узоғи 5-6 минутда барча ишларимни тугатаяпман. Бундан мен ва бошқа барча мижозлар Халқ банкидан миннатдормиз.

Бундан ташқари, банк томонидан замонавий ахборот технологияларни қўллаб-қуватлаш мақсадида жисмоний шахслар учун «Xalq Mobile» мобил банкинг иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу билан ўзларини халқаро карталарини тўлов карталари орқали исталган жойда онлайн тарзда конвертация қилишлари мумкин. Шу билан бирга, мижоз ушбу илова ёрдамида ўз кредит тўловларини сўндириши, омонатларига ҳисобланган фоизларни кузатиб бориши ва жамғариб бориладиган пенсия таъминот тизимидаги тушган тўловлар ҳақидаги маълумотларни онлайн хабардор бўлиши имкониятлари ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида аҳоли ва тадбиркорларга банк хизматларини кўрсатиш бўйича бир қатор қулайликлар яратиш белгиланган. Жумладан, 2018 йил 1 июлдан бошлаб тижорат банкларига мижозлар дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кириши ва банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Акциядорлик тижорат Халқ банки тизимидаги ўзгаришлар ҳам ана шу қарордан келиб чиқиб амалга оширилаётир. Халққа сифатли банк хизматлари кўрсатиш бундан кейин ҳам Халқ банкининг устувор вазифаси бўлиб қолаверади.


Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг