Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқ банки Германия банки билан 30 миллион евролик келишувга эришди

Халқ банки Германия банки билан 30 миллион евролик келишувга эришди

Фото: Банк ахборот хизмати

Жорий йилнинг 11 июль куни Акциядорлик тижорат Халқ банки мижозларининг бизнес лойиҳаларини халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мақсадида Германиянинг «Berliner Sparkasse - Branch of Landesbank Berlin AG» банки вакиллари билан Тошкент шаҳрида келишув имзолаш олди учрашуви ўтказилган эди.

Кеча Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Низомиддин Аббосов бошчилигидаги делегация томонидан Германиянинг Берлин шаҳрида «Berliner Sparkasse - Branch of Landesbank Berlin AG» банки билан 30 миллион евролик бош келишув имзоланди.

Фото: Банк ахборот хизмати

Мазкур шартнома доирасида Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан юртимиздаги тадбиркорлик субъектларининг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш каби лойиҳалари молиялаштирилади.

Фото: Банк ахборот хизмати

Қайд этиш лозимки, бугунги кунда Халқ банки томонидан Германия давлатидан наслли қорамоллар шунингдек, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп сут ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш билан боғлиқ лойиҳаларни хорижий валютада молиялаштириш ва тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ижобий ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Банк ахборот хизмати

Ушбу келишувдан сўнг, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади.

Банк ахборот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг