Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ банки халқаро пул ўтказмалари бўйича энг яхши ходимларни тақдирлади

Халқ банки халқаро пул ўтказмалари бўйича энг яхши ходимларни тақдирлади

Фото: Халқ банки матбуот хизмати

Бугунги кунда Акциядорлик тижорат Халқ банкида Вестерн Юнион, Золотая Корона, Юнистрим ва Контакт халқаро пул ўтказмалари тизимлари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, Туркиянинг UPT, АҚШ нинг Моней Грам ва Россиянинг Азия Экспресс тизимлари жорий қилинмоқда. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар берди.

Халқ банки тизимидаги мавжуд барча филиалларда аҳолига халқаро пул ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатиб келинмоқда. Биргина ўтган 2018 йилда банкда халқаро ўтказмалар хажми қарийб бир миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Яқинда Халқ банки филиалларида 2018 йил давомида аҳолига халқаро пул ўтказмалари бўйича энг яхши хизмат кўрсатган ходимлардан 9 нафари фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

«Энг кўп мижозга хизмат кўрсатган ходим» номинациясида ғолиб деб топилган  Фаридахон Сиддиқова Халқ банкининг Андижон вилояти Қорасув филиалида 13 йилдан буён мижозларга халқаро пул ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатиб келади. У ўтган йили 36 мингдан ортиқ мижозга хизмат кўрсатиб, эътирофга эришган.

Фото: Халқ банки матбуот хизмати

Банкнинг Хоразм вилояти Хива филиали ходими Мансурбек Матякубов ўтган йил давомида халқаро пул ўтказмалари операцияларини амалга ошириб, «Энг кўп даромад олган филиал ходими» йўналишида мукофотга лойиқ топилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг