Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро транзит юк ташиш нархлари 60 фоизга чегирма қилинди

Халқаро транзит юк ташиш нархлари 60 фоизга чегирма қилинди

2018 йил 22-23 февралда Тбилиси шаҳрида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Грузия темир йўллари» АЖ вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Музокаралар давомида томонлар янги темир йўлларнинг ривожланиши, модернизациялаштириш, реконструкция, қурилиш ва амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида, шунингдек, юк ташиш ҳажмини ошириш чоралари, юк жўнатувчилар учун қулай шароит яратиш ва поездларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш борасида сўз борди.

А.Камолов ва А.Николаишвили шартнома имзоламоқда.
Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

«Грузия темир йўллари» АЖ директори ўринбосари, Грузия делегацияси раҳбари А.Николаишвили тест шароитида ишлаётган контейнер юк ташувчи янги йўналиш «Баку - Тбилиси - Карс» ҳақида маълумот берди. Ушбу йўналишга тест шароити якунлангандан сўнг юк ташиш оқимини оширадиган чоралар кўрилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари, Ўзбекистон делегацияси вакили А.С.Камолов янги «Андижон» мультимодал транспорт-логистик маркази, шунингдек, ундан Хитой Халқ Республикасигача ва қайтишда фойдаланиш учун барча зарур шароитлар мавжудлиги ҳақида маълумот берди. Ўз навбатида «Грузия темир йўллари» АЖ раҳбарияти ушбу транспорт логистик марказидан фойдаланишдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашув якунида темир йўл транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро транспорт коридоридан самарали фойдаланиш ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида Грузия томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юк ташиш нархларига 50 фоиз ва қўшимча 10 фоиз чегирма жорий этилганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг